Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирган.

«Коррупционерлар худди сувараклар кабидир: егулик кўп жойда пайдо бўлади ва камдан-кам ҳолларда ўзларидан кейин тозалаб кетади», — деб ёзади Бурҳонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коррупцияга қўл урган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри Ўзбекистонда энг коррупциялашган ҳудуд деб топилганди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Япония ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисида келишувларга эришган, мамлакат коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти тасдиқланган, Сенатда соғлиқни сақлаш вазири ва Антикоррупция агентлиги раҳбари ўртасида тортишув юзага келган эди.