Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида чақирув бўйича манзилган борган профилактика инспетори ўлдирилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 30 ноябрь куни соат 00:50 ларда Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротов туманнинг «Ғалаба» маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб борган. У хизмат вазифасини бажараётган вақтида, муқаддам судланган 30 ёшли Б.З. ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида гумонланувчи қўлга олинган.

Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди

Ўзбекистонга 2022 йилнинг 1-5 декабрь кунлари совуқ ҳаво массаси кириб келиши маълум қилинди. Қайд этилишича, 3-5 декабрь кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 4-7 даражагача совуқ, кундуз кунлари 0-3 даражагача илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоийнинг шимолий ҳудудларида шу кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 10-13 даражагача, кундуз кунлари 4-7 даражагача совийди.

Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради

Тошкент ерусти метросининг Қўйлиқ ва Сергели йўналишларидаги 19 та бекатга қандай ном бериш бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади.

Қайд этилишича, шу мақсадда кенг жамоатчилик фикрини йиғиш ва овозга қўйиш учун тез орада Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус веб-саҳифаси ишга туширилади.

Кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар устида ишлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, унда мазкур масалага масъул бўлган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бир қаторда, олимлар, тарихчилар, филологлар, ўлкашунос, блогерлар, топонимика соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассислар таклиф этилган.

Шуҳрат Абдураҳмонов қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги «Янги Андижон» мавзесида янги қурилаётган кўп қаватли турар жой бинолари билан танишиш жараёнида янги иморатларда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган имкониятлар етарли эмаслигини танқид қилди. Ҳоким қурилиш ишлари билан танишув жараёнида қурувчилардан бир нечтасини ногиронлар аравачасига миниб кўришга ва янги қурилган мавзеда ногирон киши сифатида ҳаракатланишга «таклиф қилган».

«Шу ердаги квартирани бирорта ногирон одам олди дейлик, нима қилади у? Қани ҳамманг кўз олдингга келтир. Сени боланг, отанг, энанг ёки қариндошинг, кимнидир ўғли ёки қизи бўлиши мумкин. Бу бечора нима қилади айтинглар-чи? Ҳамманг мана қурдим-қурдим деб кетаяпсизлар, ҳаммаси яхши деяпсизлар… Янги Андижон шаҳрида шуни инобатга олмасак, ҳамма қилган ишимиз бир тийин бўлмайдими?», — деган вилоят ҳокими.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади.

Бурҳонов ўзининг Twitter’даги саҳифасида

«Коррупционерлар худди сувараклар кабидир: егулик кўп жойда пайдо бўлади ва камдан-кам ҳолларда ўзларидан кейин тозалаб кетади», — деб ёзган.

Скриншот: Twitter/Акмал Бурҳонов

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборига оид қонунларни имзолади

Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампир Обод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.

Маълум қилинишича, давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси билан икки қардош халқ ўртасидаги ҳурмат ва яхши қўшничилик мустаҳкамланиб, 30 йилдан бери ҳал бўлмаёган масалалар келишилмоқда.

Мазкур халқаро шартномалар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил 3 ноябрда Бишкек шаҳрига ташрифи чоғида имзоланган. Бу ҳақдаги қонунлар Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 14 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2022 йил 18 ноябрда маъқулланган. Уларни ратификация қилиш бўйича Қирғизистон қонунларини Садир Жапаров 2022 йил 29 ноябрда имзолаган.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома 13 та моддадан иборат. Унда ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг 35 та участкадаги умумий узунлиги 302,29 километр бўлган чизиғи белгиланди.

Ўзбекистонга 4957 гектардаги Кампир Обод сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1019 гектар яйлов ерлари берилади.

Шунингдек, Қирғизистонга Андижон сув омборининг қурилмай қолган Кампир Обод чап қирғоқ канали учун «Ғовасой» участкасидан 12 849 гектар ер майдони компенсация тарзида берилади. Бунда Қирғизистон томони «Ғовасой» дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган гидротехник ва бошқа иншоотларни қурмаслик, сувнинг техник ифлосланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади.

Андижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш масалаласи ва Сўх туманидаги «Чашма» булоғи жойлашган участка алоҳида шартномалар билан тартибга солиниши келишиб олинди.

Ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация ишлари тўла тугалланмагунча Давлат чегарасини назорат қилиш ва қўриқлаш ердан ҳақиқий фойдаланиш чегалари бўйлаб амалга оширилади.

Андижон (Кампир Обод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим 11 та моддадан иборат. Унда Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича Қўшма комиссия (Ўзбекистондан — сув хўжалиги вазири) тузилди ва унинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон томонидан Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органлари (Ўзбекистон томонидан — Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси) ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби белгилаб берилди.

Андижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича Битим томонларининг ўзаро мажбуриятлари акс эттирилди.

Ўзбек томони сув омборидаги сув сатҳини 900 горизонталдан юқори бўлмаган сатҳда ушлаб туриш, Қирғизистон фуқароларининг сув омбори сувига эркин кириши ва ундан фойдаланишини (ҳайвонларга сув бериш, суғориш, балиқ овлаш) таъминлаш, атрофида муҳандислик-техник иншоотларни ўрнатмаслик мажбуриятларини олган. Қирғизистон томони сувни муҳофаза қилиш зоналари ўрнатилиши, ундан фойдаланиш режимига риоя этилишини таъминлаш мажбуриятларини олган.

Андижон сув омборининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар келишиб олинди. Унга кўра, Ўзбекистон томони сув омборининг хавфсизлигини таъминлайди, эксплуатация қилади, техник хизмат кўрсатади, Қирғизистон томони билан келишилган лимитлар доирасида сув чиқаради.

Умуман айтганда, чегара чизиғини делимитация қилишни якунига етказиш орқали мамлакатлар ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиб, ҳеч қандай келишмовчиликка ўрин қолмайди.

Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилади. 2,5 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва 500 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотларни экспорт қилиш учун 8 мингга яқин фермер хўжаликларини сув билан узлуксиз таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

Дунёда нима гап?

НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди

НАТО Украинада узоқ муддатли тинчликни таъминлашнинг ягона йўли унга мунтазам қурол етказиб бериш деб ҳисоблайди.

«Қанчалик ажабланарли бўлмасин, Украинада узоқ муддатли тинчликни таъминлашнинг ягона йўли Киевга ҳарбий қурол-яроқларни етказиб беришни давом эттиришдир. НАТО Украинада тинчликка Россия ғалаба қозона олмасагина эришиш мумкин деб ҳисоблайди», — дейди Столтенберг.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда альянсга аъзо давлатлар Киевга «Патриот» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, Столтенберг НАТО Украинанинг альянсга қўшилиш истагини тан олишини, бироқ айни дамда унинг асосий устувор масаласи мамлакат «ўзини ҳимоя қилиш ва энергетика инфратузилмасини тиклаши учун шошилинч ёрдам» кўрсатиш эканини маълум қилган.

«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди

Москванинг «Спартак» жамоаси собиқ футболчиси Душан Петкович Амстердам аэропортида 115 килограмм кокаин билан қўлга тушди.

Фото: 24sedam

Собиқ фуболчи шериги Дамиан Роганович билан бирга Сербия, Нидерландия ва Бельгия полициялари ҳамкорлигида ўтказилган ҳамкорликдаги операцияда ушланган. Полиция версиясига кўра, Петкович Жанубий Африкадан гиёҳванд моддаларни Роттердам портига етказиш билан шуғулланувчи жиноий тўда аъзоси ҳисобланади. Гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни Бельгиядаги Арлон қалъасининг бетон плиталари орасига яширган, кейин эса Европа бўйлаб тарқатишган.

Петкович 2004 йилда «Спартак» таркибида ўйнаган. Сербиялик собиқ футболчи «қизил-оқлар» таркибида 20 та ўйинда иштирок этиб, учта гол урган. Шунингдек, Петкович Россия чемпионатида «Сатурн» жамоасида ҳам ўйнаган ва ундан кетиб, карьерасини якунлаган.

«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times

Alibaba компанияси асосчиси миллиардер Жек Ма Хитойни тарк этиб, ярим йилдан буён Японияда яшаётгани маълум бўлди.

Фото: Shutterstock

Қайд этилишича, Жек Ма Хитойдан «Пекиннинг мамлакат технологик сектори ва энг нуфузли бизмесменларга нисбатан давом этаётган босимлари фонида» чиқиб кетган.

Манбанинг сўзларига кўра, Жек Ма Японияга оиласи, шахсий ошпази ва қўриқчилари билан кўчиб кетган. Бизнесмен оммага ўзини кўрсатмасдан ҳаёт кечирмоқда, Токиодаги шахсий клубларга ташриф буюрмоқда, «ашаддий коллекционерга айланган» ва вақтни ўтказиш учун акварелда суратлар чизишни бошлаган. FT’нинг ёзишича, Ма Токио ташқарисидаги иссиқ кўллар ва тоғ-чанғу курортларига, шунингдек, АҚШ ва Исроилга тез-тез бориб турибди.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Янгиликлар17:14 | 2.2.23
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

Муҳим хабарлар

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023

«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

13:26 · 02.02.2023