Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Россияга ташрифи ҳамда унинг «уч томонлама иттифоқ» тузишга рози бўлгани тўғрисидаги хабарларга ўз фикрини билдирди.

Фото: Facebook / Камолиддин Раббимов

Қозоғистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг, янги ва охирги етти йиллик ваколатга сайланган президент Тўқаев, ўзининг биринчи давлат ташрифини Россиядан бошлаганди. Шу ташриф чоғида, Россия томони Тўқаевга «келинг, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида, энергетик иттифоқ тузайлик!» деган таклифни билдирган. Раббимовга кўра, бунга жавобан Тўқаев «нима учун йўқ?! Мен розиман» деган, қутилган.

«Аввало, Тўқаевнинг Россияга ташрифини чуқурроқ тушуниш муҳим. Кейинги уч йил давомида, Тўқаев ва Путиннинг муносабатлари совуқ, улар ўзаро бир-бирига мутлақ ишонмайди. Лекин дипломатик мулозамат қилишга мажбур. Путин Украина билан банд. Қозоғистонга иккинчи фронтни оча олмайди. Ресурс етмайди. Тўқаев ҳам сайловдан кейинги ўзининг биринчи ташрифини Россиядан бошлади.

Бу «тинчлантириш ташрифи» дейилади: тинчлан, мен сенга душман эмасман, мен сенга қарши бормайман. Агар ўзинг мени ҳудудим ва мустақиллигимни ҳурмат қилсанг, душман бўлмаймиз. Қозоғистон элитаси яхши тушунадики, Путиннинг сиёсий умри катта тезликда қисқариб бораяпти. У саросимага тушган пайт, уни қаҳр-ғазабини Қозоғистонга йўналишига имкон бермаслик керак. Шунинг учун, Москвага бориб, Путинни тинчлантириш муҳим эди. Энди, Москва томонидан ‘келинг, учлик иттифоқи тузайлик!’ деган таклифга, Тўқаев ‘йўқ’ деб жавоб берса, меҳмонга бориб мезбонни яна сазойи қилган бўлади.

Ўтган сафар Питерда Путиннинг ёнида ўтириб, ‘мен сени ДНР ва ЛНРларингни тан олмайман!’ дегани ҳалига қадар Путиннинг асабига тегади. Шунинг учун, бу сафар ҳам Путинни асабийлаштирмаслик учун ‘ҳа майли, бўлса бўла қолсин шу иттифоқ!’ деб қутилди. Лекин бу иттифоқ Қозоғистонга оғир юк бўлади, буни Тўқаев яхши тушунади.

Ўзбекистончи? Ишончим комил, Ўзбекистон бу иттифоққа қўшилмайди. Сабаблари кўп. Биринчидан, Ўзбекистон ўзининг энергетик олди-сотдисини Россия билан мувофиқлаштирса, ўзининг энергетик ва геосиёсий мустақиллигини теп-текис жойда қисқартирган, торайтирган ёки йўқотган бўлади. Иккинчидан, иҳоталанган Россияга энергетик ва савдо-иқтисодий ҳамда геосиёсий муносабатлар устидан монополияни сақлаб қолишда, ўзининг манфаатларини қурбон қилиб бўлсада, ёрдам берса, шимолий империялизмнинг яшовчанлигини узайтирган бўлади. Қолаверса, иккиламчи санкцияларга ўзини атайлаб дучор қилган бўлади.

Ўзбекистон, Марказий Осиёдаги геосиёсий энг мустақил давлат. Ҳоҳлаганда КХШТга кириб, хоҳлаганда чиқади. Евросиё Иттифоқида ҳам кузатувчи бўлиб, бу ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро алоқаларини ичкаридан ва бепул томоша қилишни яхши кўради. Лекин бу ишларга аралашиб, ўзига катта масъулият ёки оғир гуноҳ олмайди. Шу пайтгача Евросиё Иттифоқига тўлиқ кирмаган Ўзбекистон, энди санкциялар босими остида турган Россиянинг янги ‘иттифоқи’га қўшиладими? Менимча, ҳали ҳам баъзилар Ўзбекистонни яхши тушунмаган кўринади…», — деб ёзади сиёсатшунос.

Аввалроқ Қозоғистон президентининг матбуот хизмати Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Россия ва Ўзбекистон билан уч томонлама иттифоқ тузиш тўғрисидаги гапларига изоҳ берганди.

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Янгиликлар17:14 | 2.2.23
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

Муҳим хабарлар

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023

«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

13:26 · 02.02.2023