Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради

Тошкент ерусти метросининг Қўйлиқ ва Сергели йўналишларидаги 19 та бекатга қандай ном бериш бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, шу мақсадда кенг жамоатчилик фикрини йиғиш ва овозга қўйиш учун тез орада Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус веб-саҳифаси ишга туширилади.

Кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар устида ишлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, унда мазкур масалага масъул бўлган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бир қаторда, олимлар, тарихчилар, филологлар, ўлкашунос, блогерлар, топонимика соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассислар таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, Сергели метро линиясини қуриш ишлари 2016 йилнинг декабрида бошланган бўлиб, у 2020 йилнинг кузида фойдаланишга топширилиши лозим бўлган. Лойиҳага кўра, метрополитеннинг янги йўналиши «Чоштепа», «Тошкент ҳалқа йўли», «Сергели», «Афросиёб», «Қипчоқ» ва «Чинор» номларига эга бўлиши керак эди.

Тошкент метрополитени ходими Рустам Пўлатов 2021 йил сентябрь ойида янги метро линияларининг рақамланиши вақтинча эканлигини билдириб, «Қолган бекатлар ҳам қуриб битказилгандан кейин Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли идоралари бекатларга ном қўяди. Атамашунослар бунда бекатлар қурилган жойнинг тарихи, ўтмишини ўрганиб, шунга кўра ном танлайди», деб айтганди.

Ҳозирда Дўстлик—Қўйлиқ йўналишидаги ерусти метро бекатлари 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 тартибида номланган.

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Янгиликлар20:13 | 2.2.23
Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди

Муҳим хабарлар

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда

20:13 · 02.02.2023

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023