Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида чақирув бўйича манзилган борган профилактика инспетори ўлдирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 30 ноябрь куни соат 00:50 ларда Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротов туманнинг «Ғалаба» маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб борган. У хизмат вазифасини бажараётган вақтида, муқаддам судланган 30 ёшли Б.З. ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Н.Бобомуротов воқеа жойида вафот этган. Ходимнинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлгани, Хоразм вилояти ИИБ ходими ўз жонига суиқасд қилгани тўғрисида хабар берилганди.