Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди

Тошкент шаҳрининг «Ўзэкспомарказ» 3-павильонида 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси ўтказилади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ярмарка Ўзбекистон Президентининг «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорининг ижросини таъминлаш йўлида ўтказилмоқда.

Очилиш маросимида «Ҳунарманд» уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари, фахрий ҳунармандлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов очилиш маросимида ҳозирги кунда республикамиз вилоятларининг ўз имкониятлари ҳам ортиб бораётганини алоҳида қайд этилган.

 «Олдимизга жуда катта марраларни қўйганмиз. Ҳар бир ҳудудда биз янгилик яратишга ҳаракат қиляпмиз. Бугунги ярмаркамизда ҳам ҳар бир вилоят ўзининг афзалликлари, имкониятларини тарғибот қилмоқда. Аввалари Тошкентда вазирлик бу иш билан шуғулланарди. Ҳозирда эса ҳудудлардаги мутахассисларнинг ҳам савияси юксалиб, ўзлари халқаро даражада ишламоқда, тўғридан-тўғри шартномага эга бўлмоқда. Биз албатта ҳар бир ҳудуднинг потенциалини етказишда ёрдам берамиз, лекин шуни таъкидлаш лозимки, вилоятлар ҳам мустақил равишда улкан ишларни амалга оширмоқда. Президентимиз қўйган марралари — кейинги йил биз камида 7 миллион хорижий ва 12 миллион маҳаллий сайёҳлар оқимига эришишимиз керак. Бугунги тадбир ҳам, албатта, ўз ҳиссасини қўшади деб ўйлайман. Шунингдек, биз бир йил давомида Қўқон шаҳрини туркий давлатлар орасида тарғибот қилишга ҳаракат қилдик. Бунинг натижасида кўплаб меҳмонхоналар, ресторан-кафелар очилмоқда, хизмат кўрсатиш сервислари яхшиланмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз, янги иш ўринларини яратиб, аҳоли даромадларини оширишдан иборат. Шу мақсадда ҳаммамиз биргаликда меҳнат қилмоқдамиз. Кейинги йилларга қўйилган режалар кўп ва буни албатта бажарамиз», — дея таъкидлайди Азиз Абдуҳакимов.

Ярмаркада республиканинг барча ҳудудларидан 150 нафарга яқин маҳаллий, шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон каби 10 га яқин хорижий мамлакатларда фаолият олиб бораётган уста-ҳунармандлар иштирок этмоқда.

Ярмаркада каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ йўналишда ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазма савдоси ташкил этилади.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлар мамлакатга келаётган кўплаб сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Мазкур ярмарканинг ўтказилиши ҳам аввало ҳунармандчиликда халқаро савдони ривожлантиришга қаратилган.

Шунингдек, ярмаркада тақдим этилаётган маҳсулотлар ички бозорда ҳам ўз харидорларини топади. Ярмаркада миллий ҳунармандчилик мактабларига хос маҳсулотларни ҳамда яқинлашиб келаётган Янги йил учун маҳаллий ҳунармандлар қўли билан ясалган совғаларни харид қилиш мумкин, шу билан бирга, ҳунармандчилик дастгоҳлари ҳам сотувга қўйилади.

Тадбир доирасида ҳунармандларнинг маҳорат дарслари намойиш этилади, жумладан, заргар Тоҳир Муҳаммедов, кулол Алишер Нарзуллаев, каштачи Аҳмад Арабов, кулол Шокир Аҳмаджонов, адрас атлас тўқувчи, гиламдўз Иброҳим Султонов каби машҳур ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ўтказилади.

Иштирокчилар ҳунармандлар томонидан бажарилаётган маҳорат дарсларини кузатиш ва бевосита иштирок этиш, қолаверса, лойдан кўза ясаш, ипакдан мато тўқиш, дўппига нақш бериш ҳамда бешик ясаш жараёнларида  бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлади.


Ярмаркада Novica, Wildberries ва Alibaba халқаро ҳамда Joyda, CraftmeetsDesign, iHunar маҳаллий онлайн маркетплейс ва платформалар таклиф этилган, бундан кўзланган мақсад  ҳунармандларимизнинг маҳсулотларини экспорт қилишда кўмаклашиш кўзда тутилган. Ярмаркада хорижий сайёҳлик компаниялари, миллий ва минтақавий ташкилотлар, ассоциациялар, ваколатхоналар, меҳмонхоналар, шунингдек, давлат идоралари таклиф этилган.

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Янгиликлар17:14 | 2.2.23
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

Муҳим хабарлар

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023

«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

13:26 · 02.02.2023