Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимларидан қочган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасига учрагани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимлари ҳайдовчини қувиб келгани сабабли ЙТҲ содир бўлган тўғрисида хабарлар тарқалди. Видеода Nexia-2 автомобилининг балонлари йўл четидаги бетон ариққа тушиб кетгани ва бир неча кишини уни чиқаришга уринаётгани тасвирланган
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда» Суриштирув якунлари юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Сурхондарёда ака-ука ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлгани, Тошкентда ЙПХ ходимлари ҳайдовчини машинадан тушириш учун унинг ойнасини синдиргани, Сурхондарёда қидирувда бўлган эркак ЙПХ ходимини калтаклагани тўғрисида хабар берилганди.