«Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм

Тошкентда «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бошлангани тўғрисида хабар берилганди. Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм «Туризмда халқаро рақобат ва брендинг» мавзусидаги сессияда Ўзбекистон палов бренди ҳақида гапирди.

Фото: Telegram

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, туристларни жалб қилиш учун аввало халқаро брендга айланиш керак.

«Биз биринчи навбатда бошқа халқларда бўлмаган ва фақат бизда бўлган ўзига хос, рақобатбардош соҳаларга эътибор қаратишимиз керак. Бунга битта мисол — ўзбек палови. Ҳозир дунёда қанча одам ўзбек паловини билади? Тўғрисини айтганда, бизнинг паловимизни Эронники деб ўйлайдиганлар бор. Улар паловни биз билан боғламайди. Бунинг учун нима қилиш керак? Бутун дунё бўйлаб минглаб ош марказларини очиш керак. Очганда ҳам шунчаки оддий дўкон ёки кафе ҳолатида эмас, балки миллийлигимиз рамзларини ишлатишимиз лозим. Биз шу гастрономия орқали бутун дунёга Ўзбекистонни танитишимиз мумкин», — дейди Анвар Абдуқаюм.

Унинг айтишича, бу орқали бир марта эмас, ҳар куни, ҳар ҳафта энг камида ҳар ой Ўзбекистонни танитиш имкониятига эга бўлинади. Телевизорда Travel to Uzbekistan деган 1 миллион долларлик реклама қўйишимиз мумкин, лекин уни икки-уч мартадан кейин одамлар кўрмайди, чарчайди…

«Гастрономияни ривожлантириш учун овқатни ривожлантириш керак. Нимага Вьетнамга боргимиз келмайди? Ҳаммада хавф пайдо бўлади: бир ҳафта нима ейман деган савол. Нимага турк ошхонаси деса, бутун дунё яхши кўради? Чунки хитойлик, вьетнамлик, америкалик еса ҳам қорни оғримайди, ким еса ҳам унга сал бўлса-да ёқади.

Худди шундай: дунёда ягона овқат бор, қорни оғриётган одамни ҳам тузатиб юборади — бу ўзбек миллий палови. Чунки ҳар куни есангиз ҳам касал бўлмайсиз, тўймайсиз. Кунига икки-уч маҳал бўлса ҳам ейилаверади. Бизнинг паловда гуруч бор, гуруч осиёликлар овқати, лекин ичида сабзи, пиёз, гўшт кўплиги учун европаликлар ҳам овқатига кириб кетаверади. Бундан ташқари, норин деган таомимиз ҳам бор, бу овқат бошқа ҳеч қаерда йўқ», — дея таъкидлайди тадбиркор.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023