Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Навоийда прокурор Lacetti’си ЙТҲга учради

Навоий вилояти Ғозғон шаҳри прокурори йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Қайд этилишича, Ғозғон шаҳар прокуратураси ҳайдовчиси Н.Ж. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина билан Навбаҳор тумани «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудида йўлнинг кескин бурилиш жойида қарама-қарши йўналишдан келаётган Нурота тумани «Темирқовуқ» маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. бошқарувида бўлган Lacetti тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида фуқаро М.О. ҳамда Ғозғон шаҳар прокуратураси ҳайдовчиси Н.Ж. тан-жароҳати олган. Автомашина ҳайдовчиси ёнида бўлган Ғозғон шаҳар прокурори Б.Исоқов тан-жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббий, автотехника ва бошқа экспертизалар тайинланган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Тошкентда Испания элчихонаси очилиши мумкин

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов 1 декабрь куни Польшанинг Лодз шаҳрида Испания қироллиги ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэл Албарес Буэно билан музокаралар ўтказди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Мулоқотда Ўзбекистон ва Испания ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Ўзбекистон—Испания кўп қиррали ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Испанияни Европадаги ишончли ва истиқболли ҳамкор деб билади ва расмий Мадриднинг яқин келажакда Тошкентда элчихона очиш режаларини олқишлаган.

Томонлар 2022 йилнинг март ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон—Испания сиёсий маслаҳатлашувларининг еттинчи раундининг самарали натижаларини қайд этиб, ушбу шаклдаги мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирган.

Ташқи иқтисодий алоқалар кўрсаткичларини ошириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатимиз бозори имкониятларини ўрганиш мақсадида Испаниянинг етакчи компанияларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан аниқ таклифлар кўриб чиқилган.

Вазирлар туризм, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳам фикр алмашган.

Самарқандда эркак ва унинг 5 ёшли қизининг мурдаси топилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшаш уйида фуқаро ва унинг 5 ёшли қизининг мурдаси топилди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 30 ноябрь куни соат 09:00 ларда Каттақўрғон тумани «Қоракўлча» МФЙ, Қоракўлча қишлоғида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро Қ.Х. (эркак) ва унинг 2017 йилда туғилган вояга етмаган қизи ўзининг яшаш уйи хонасида ташқи кўринишидан тан жароҳатларисиз мурдаси топилгани аниқланган.

Суд-тиббий экспертиза бўлинмасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумларнинг ўлими номаълум этиологикдан заҳарланиши оқибатида келиб чиққани кўрсатилган.

Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги ИИБ биносида фуқаронинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБнинг берган маълумотига кўра, 2022 йилнинг 28 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон ИИБ Тергов гуруҳи юритувида бўлган Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича, гувоҳ тариқасида жалб этилган фуқаро Қ.Ҳ. соат тахминан 15.00 ларда Бухоро шаҳар 4-сон ИИБ га жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш учун келган, аммо терговчининг хизмат вазифаси билан бошқа жойда бўлганлиги сабабли ИИБ биносига кирмасдан қайтиб кетган.

Фуқарони ИИБ биносига кирмасдан кетган ҳолати видеотасвирга муҳрланган.

Шундан сўнг у Matiz русумли таксини тўхтатиб, уни Бухоро шаҳридаги Файзиобод жоме масжидига олиб боришини сўраган. Йўлда, унинг соғлиғи ёмонлашиб, оғзидан кўпик чиқиб, ҳушини йўқотган. Ҳайдовчи ҳушсиз йўловчини тезкорлик билан Бухоро шаҳар касалхонасига олиб борган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан фуқаро Қ.Ҳ. шу куни соат тахминан 21.00 ларда касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. Суд-тиббиёт экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра ўлим «Тутқаноқ синдроми, ўпка ва мияга кислород ўткир етишмовчилиги» оқибатида юз берган. Текширув жараёнида мурданинг баданида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳолат Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилаётгани маълум қилинган.

Дунёда нима гап?

Путин қароргоҳида зинадан йиқилиб тушди

Россия президенти Владимир Путин қароргоҳида зинадан йиқилиб тушди.

Маълум қилинишича, 70 ёшни қаршилаган ва ҳалигача саратондан даволанаётган Путин чоршанба куни кечқурун расмий қароргоҳида зинадан йиқилиб тушган. Тан соқчилари унга дарров ёрдам кўрсатишган, оз вақт ичида шифокорлар ҳам биринчи ёрдамга келган.

Қайд этилишича, Путиннинг тан соқчиларига тегишлилиги айтиладиган Telegram каналда Россия раҳбари қароргоҳидаги зинадан тушаётганида йиқилиб тушгани хабар қилинган. Маълумотларга кўра, у 5 та зина поғонасидан йиқилиб тушган. Сўнг ён томонга ағдарилиб, яна икки зинадан қулаган.

Сўнгги хабарда канал Путиннинг қоқилиб, орқаси билан йиқилиб тушганини, шундан сўнг у ён томонига йиқилиб, бир неча қадам пастга силжиганини ёзган. Ҳодиса президентнинг қўриқчилари олдида содир бўлган, улар тезда муносабат билдиришган ва Путинга ёрдамга шошилишган. Учта хавфсизлик ходими президентга энг яқин диванга боришга ёрдам берган ва қароргоҳда навбатчилик қилаётган шифокорларни чақирган.

Таъкидланишича, шифокорлар бир неча дақиқада етиб келишган, аммо дарҳол президентни текшира олишмаган.

«Бу унинг азоб чекиши билан боғлиқ эди ошқозон-ичак трактининг онкологияси, натижада у овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ жиддий муаммоларни бошдан кечирди ва йиқилиш ихтиёрий дефекацияга сабаб бўлди», дейилади хабарда.

Текширувдан олдин шифокорлар Путинни ҳожатхонага кузатиб боришган.

Тўлиқ текширувдан сўнг думғаза ва юмшоқ тўқималарнинг кўкариши аниқланган. Жиддий ташхис қўйилмаган ва кўкаришлар оғриқ қолдирувчи воситалар билан даволанган.

Маълум қилинишича, «қулаш»га нима сабаб бўлганлиги тўғрисида тергов ўтказилиши мумкин. Хабарда президент ҳатто уйда ҳам сирпанишга қарши қопламали махсус пойабзал кийиши, уйдаги зинапоялар «хавфсиз» деб ҳисобланиши айтилган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Янгиликлар17:14 | 2.2.23
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаётгани маълум қилинди
Янгиликлар16:53 | 2.2.23
Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаётгани маълум қилинди

Муҳим хабарлар

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023

«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

13:26 · 02.02.2023

Табиат ресурслари вазири БМТ тизимидаги ташкилотлар вакиллари билан учрашди

12:21 · 02.02.2023