Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди

Аввалроқ Бухоро шаҳридаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилаётгани ҳақида хабар қилинганди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 28 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон ИИБ Тергов гуруҳи юритувида бўлган Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича, гувоҳ тариқасида жалб этилган фуқаро Қ.Ҳ. соат тахминан 15.00 ларда Бухоро шаҳар 4-сон ИИБ га жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш учун келган, аммо терговчининг хизмат вазифаси билан бошқа жойда бўлганлиги сабабли ИИБ биносига кирмасдан қайтиб кетган.

Фуқарони ИИБ биносига кирмасдан кетган ҳолати видеотасвирга муҳрланган.

Шундан сўнг у Matiz русумли таксини тўхтатиб, уни Бухоро шаҳридаги Файзиобод жоме масжидига олиб боришини сўраган. Йўлда, унинг соғлиғи ёмонлашиб, оғзидан кўпик чиқиб, ҳушини йўқотган. Ҳайдовчи ҳушсиз йўловчини тезкорлик билан Бухоро шаҳар касалхонасига олиб борган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан фуқаро Қ.Ҳ. шу куни соат тахминан 21.00 ларда касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. Суд-тиббиёт экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра ўлим «Тутқаноқ синдроми, ўпка ва мияга кислород ўткир етишмовчилиги» оқибатида юз берган. Текширув жараёнида мурданинг баданида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳолат Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги қамоқхонада маҳкум вафот этганди. Шунингдек, Фарғонада ИИБга олиб кетилган 15 ёшли бола вафот этгани хабар қилинган.

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Янгиликлар20:13 | 2.2.23
Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди

Муҳим хабарлар

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда

20:13 · 02.02.2023

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023