Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди

Тошкент шаҳридаги уйларнинг 1 метр/квадрати учун ўртача нархи маълум қилинди. Бу ҳақда Прогнозлаш Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳри бўйича уй савдоси 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 8 фоизга (7814 дан 8408 га) ошган.

Мазкур даврда 1 квадрат/метр учун нархлар ўртача 27 фоизга ошган, яъни ушбу кўрсаткич 2021 йил ноябрда бир метр/квадрат учун 849 доллар бўлган бўлса, 2022 йил ноябрда 1078 долларга етган.

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 1 квадрат/метр учун уй нархлари ўртача кўрсаткичдан (1078 доллар) сезиларли даражада юқори ҳисобланади, хусусан, Мирободда — 1285 доллар ( 20 фоизга юқори), Яккасаройда — 1178 доллар (9 фоизга юқори), Шайхонтоҳурда — 1144 доллар (6 фоизга юқори), Мирзо Улуғбекда — 1137 доллар (6 фоизга юқори), Юнусободда — 1117 доллар (4 фоизга юқори).

Маълумот учун, 2022 йил 9 ойида Тошкент шаҳри бўйича ўртача иш ҳақи 5,9 миллион сўмга етиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 32,5 фоизга ўсган. Ушбу даврда йиллик инфляция даражаси 12,2 фоизни ташкил этгани ҳисобга олинса, реал иш ҳақи даромадлари 20.3 фоизга ошган. Ушбу даврда сўмнинг 1 АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 10672,30 сўмдан 10973,39 сўмга (2,8 фоизга) ўзгарган.

2022 йил ноябрь ойида ўртача таъмирланган 2 хонали уй нархи ўрта ҳисобда 55,7 минг долларни ташкил этган (2021 йил ноябрда — 41,6 минг доллар). Тошкент шаҳрида уй-жойга бўлган талабнинг ошиши, бир томондан, яшаш учун ижтимоий инфратузилманинг нисбатан яхшироқлиги билан изоҳланган.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Ўзбекистонда уй-жой савдоси 30 фоизга ошганди. Шунингдек, октябрь ойида Ўзбекистонда уй-жой ижара нархлари қанчага ошгани маълум қилинганди.

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Янгиликлар17:14 | 2.2.23
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаётгани маълум қилинди
Янгиликлар16:53 | 2.2.23
Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаётгани маълум қилинди

Муҳим хабарлар

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023

«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

13:26 · 02.02.2023

Табиат ресурслари вазири БМТ тизимидаги ташкилотлар вакиллари билан учрашди

12:21 · 02.02.2023