Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Беларусь Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги баъзи гўшт маҳсулотларининг нархларини оширди. Бу ҳақдаги қарор миллий ҳуқуқий порталда эълон қилинган.

Хабарда келтирилишича, Беларусь 2 декабрдан бошлаб экспорт қилинувчи гўшт маҳсулотларининг айрим турларининг нархлари қимматлашади. Хусусан, Ўзбекистонга ёш қорамолларнинг янги ёки совутилган тана гўшти ва ярим тана гўштининг нархи мос равишда 4,4 доллар, катталар учун – 4,2 доллар, кесиш учун – 4,4 ва 4,2 долларни ташкил этади.
Маълумот учун, 2022 йилнинг январь-август ойида Ўзбекистон 9 давлатдан қиймати 141,9 миллион долларлик 32,8 минг дона мол гўшти импорт қилган бўлса, асосий қисми Беларусдан 17,1 минг тонна импорт қилинган.
Аввалроқ Покистон Ўзбекистонга гўшт етказишни бошлагани, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон гўшт етказиб беришни соддалаштиришга келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.