Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Тошкент вилоятида собиқ ҳоким ёрдамчиси ўзини отиб қўйди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳри собиқ ҳоким ёрдамчиси ўз жонига қасд қилди. Қайд этилишича, 39 ёшли ҳоким ёрдамчиси Улуғбек маҳалласидаги уйида 2 декабрь куни соат 15:00 ларда ўлик ҳолда топилган. Аниқланишича, «Овчилик» бирлашмасига қонуний аъзо бўлган эркак ов қуроли билан танасининг чап кўкрак соҳаси қисмига тақаб бир маротаба ўқ узган.

Фото: Bugun.uz

Тўрт фарзанднинг отаси бўлган эркак яқин кунлар аввал отасидан айрилгани учун тушкун кайфиятда юргани ҳамда ўлимидан аввал Ангрен шаҳар «Дорулфунун» МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимидан бўшагани маълум бўлган.

Тошкентда профилактика инспектори аёл сабаб ўлдирилгани айтилган хабарларга муносабат билдирилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида чақирув бўйича манзилган борган профилактика инспетори ўлдирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори Н.Бобомуротов ҳақида тарқалган хабаларда марҳум гўёки бир аёл билан автомашинасида гаплашиб ўтирган вақтида унинг турмуш ўртоғи келиб қолиб, рашк оқибатида қотиллик содир этгани айтилган.

«Бу каби маълумотлар асоссиз бўлиб, ҳақиқатдан йироқлигини маълум қиламиз. Жиноятни ўрганиш жараёнида аниқланишича, марҳум профилактика инспектори жабрланувчи аёлнинг чақирувга асосан воқеа жойига борган. Аёл ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи ўлдириш билан қўрқитаётганини ва унга чора кўришни сўраган.

Профилактика инспектори хабарни расмийлаштириш мақсадида жабрланувчини ўз автомашинасида маҳалла идорасида жойлашган таянч пунктга олиб келганда, ортидан шахсий транспортида етиб келган Б.З. профилактика инспекторига ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан ҳужум қилиб, жонига қасд қилган. Бу вақтда аёл қочишга улгурган. Профилактика инспектори ўз ҳаётини қурбон қилиш эвазига аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган», — дейилади муносабатда.

Тошкент шаҳар ИИББга кўра, баён этилган ҳолат тегишли видеотасвирларда ва гувоҳларнинг кўрсатмаларида акс этган.

«Шу ўринда таъкидлаш жоизки, гумонланувчининг яқинлари ёки учинчи шахслар томонидан воқеа тафсилотларига турли талқин берилиши мумкин ва бу маълумотлар, албатта, текширилиб қонуний баҳо берилади. Тергов якунланмагунга қадар жамоатчилик ва ОАВдан турли тахмин ва миш-мишлардан иборат шахсларни шаъни ва қадр-қимматини камситилишига олиб келадиган ахборотни тарқатмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Ўзбекистонда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати 20 даражагача совиши мумкин

Ўзбекистонда 5-8 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-20 даражагача пасаяди, кундузи эса 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-6 декабрда 7-12 даража совуқ, 7-8 декабрда 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи эса 2-7 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда айрим қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 5 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ айрим жойларда 3 даражагача совийди, 6 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуиқ, 7-8 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, баъзи жойларда 10 даража совуқ, кундузи 3 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи эса 0-5 даража илиқ, 6-8 декабрда 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 декабрда 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи эса 0-5 даража илиқ, 6-8 декабрда 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 декабрда 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлса, 6-8 декабрда 3-8 даража совуқ, кундузи эса 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 5-6 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 7-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража совуқ, кундузи эса 0-5 даража совуқ бўлади.

Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кило героин билан қўлга олинди

Россиянинг Волгоград вилоятида 31 ёшли ўзбекистонлик наркокуръер қўлга олинди.

Хабарда келтирилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари автобуснинг стационар назорат пунктини текшириш чоғида тақиқланган моддаларни аниқлашган.

Гиёҳванд моддаларни хизмат ити ҳидлаб олиб, полицияни йўловчилардан бирига етаклаклаб борган. Натижада Ўзбекистонлик эркак полиция бўлимига олиб борилиб текширилган пайтда унинг ёнидан 1,7 килограм героин моддаси топилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси минтақалараро наркокуръер бўлган. У наркотик моддаларни Волгоград худудининг маҳфий жойларига яшириши керак бўлган. Хозирда эркак қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши очилган.

«Гиёҳванд моддаларни катта ҳажмда сотишга уриниш учун у 15 йиллик қамоқ жазоси ёки умрбод қамоққа ҳукм қилиниши мумкин», — дейилади хабарда.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади

Блогер Шокир Шарипов ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, 22 ноябрь куни пойтахтдаги Гагарин ҳайкали олдида бир кишилик пикет уюштиргани ҳақида хабар берилганди.  Блогер Ички ишлар вазирининг истеъфосини талаб қилиб, ИИВга янги видеомурожаат йўллади.

Шундан сўнг, АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов унинг истеъфосини талаб қилиб ўтказилган пикетдан хабардор эканлигини айтган. Қайд этилишича, шундан сўнг ИИВ вазири блогер билан гаплашишни, унинг қандай муаммоси борлигини аниқлаш бўйича топшириқ берган.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг таъкидлашича, у блогер билан гаплашиш учун «BBC-O`zbek» хизмати журналисти билан боғланган ҳамда Шокир Шариповнинг қандай саволлари бўлса жавоб беришини, блогер улар билан алоқага чиқишини айтган. Бироқ, Шокир Шарипов шу пайтгача боғланмаган.

АОКАдаги матбуот анжуманидан кейин Шокир Шарипов Facebook’даги саҳифаси орқали ИИВ раҳбариятига янги видеомурожаат йўллади.

Видеомурожаатда қайд этилишича, унга ҳеч ким алоқага чиқмаган, савол беришни ҳам таклиф қилмаган. Шунингдек, блогер мазкур видеода Пўлат Бобожоновга бир нечта саволлар билан мурожаат қилган.

«Ички ишлар вазири изтиробга тушдингизми? Изтиробга тушмаган бўлсангиз, ислоҳот бўлмайди, сиз бу лавозимда ўтирмаслигингиз керак. Бошқага бўшатиб қўйинг. Бу ерда қалбига изтироб кирадиган одам ўтириши керак», — дейди у.

Шу билан бирга, блогернинг таъкидлашича, ислоҳот дегани, бу — велосипедни қайтадан ихтиро қилиш эмас.

Дунёда нима гап?

Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди

Афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг кутилмаганда касалхонага олиб кетилганининг сабаби маълум бўлди.

Бразилиялик футбол афсонаси, 82 ёшли Пеле касалхонага ётқизилганидан сўнг нафас йўллари инфекциясига чалингани аниқланди. Шифокорларнинг фикрича, Пеленинг аҳволи барқарор. Касалхонага ётқизиш саратон касаллигини даволаш пайтида содир бўлган.

«Тиббиёт гуруҳи антибиотиклар билан даволанаётган респиратор инфекцияни аниқлади. Жавоб адекват бўлди ва умумий палатада қолаётган беморнинг аҳволи барқарор, соғлиғи умумий яхшиланмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ 2 декабрь куни Пеле Instagram’даги саҳифасига Қатардаги биноларнинг суратини жойлаштириб, саломатлик тилаган барчага ёрдам учун миннатдорчилик билдирганди ҳамда «Дўстлар, мен ойлик ташриф учун касалхонадаман», дея ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирганди.

Бугунинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

Муҳим хабарлар

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023