Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш
ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Унда қайд этилишича, 2023 йилдан бошлаб «100 нафар илғор етакчи» дастури доирасида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади, улар базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, махсус ўқув дастури асосида ўқитилади, маҳаллий ва хорижий стажировкага юборилади.
Дастурда олий маълумотга ва тегишли соҳада камида беш йил иш тажрибасига эга, 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган (40 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Қайд этилишича, дастурни муваффақиятли якунлаган ғолиблар Миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб борилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олди олиниши ҳақида хабар берилганди.