Ўзбекистонда ўтган бир суткада 155 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистон бўйлаб 2 декабрь куни 156 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг:
- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 7 нафари Бухоро вилоятида;
- 6 нафари Жиззах вилоятида;
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 2 нафари Навоий вилоятида;
- 10 нафари Наманган вилоятида;
- 14 нафари Самарқанд вилоятида;
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 5 нафари Фарғона вилоятида;
- 4 нафари Хоразм вилоятида;
- 15 нафари Тошкент вилоятида;
- 82 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда июнь ойидан бери коронавирус билан кунлик касалланиш кўрсаткичлари сони илк бор 100 дан ошгани, шунингдек, хурмо организмга коронавирус билан курашишда ёрдам бериши аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди