Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг кутилмаганда касалхонага олиб кетилганининг сабаби маълум бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Бразилиялик футбол афсонаси, 82 ёшли Пеле касалхонага ётқизилганидан сўнг нафас йўллари инфекциясига чалингани аниқланди. Шифокорларнинг фикрича, Пеленинг аҳволи барқарор. Касалхонага ётқизиш саратон касаллигини даволаш пайтида содир бўлган.
«Тиббиёт гуруҳи антибиотиклар билан даволанаётган респиратор инфекцияни аниқлади. Жавоб адекват бўлди ва умумий палатада қолаётган беморнинг аҳволи барқарор, соғлиғи умумий яхшиланмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ 2 декабрь куни Пеле Instagram’даги саҳифасига Қатардаги биноларнинг суратини жойлаштириб, саломатлик тилаган барчага ёрдам учун миннатдорчилик билдирди ҳамда «Дўстлар, мен ойлик ташриф учун касалхонадаман», дея ёзиб қолдирди ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Аввалроқ Пеле касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.