Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг хабар беришича, 4 декабрдан бошлаб Қамчиқ довонида қор ёғиб, ҳаво ҳароратининг совиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 4 декабр кунидан бошлаб хафта давомида қор ёғиши кутилмоқда. Қайд этилишича, айни пайтда, автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Қамчиқ довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини, автотранспорт воситалари шиналарини қишқисига алмаштиришликларини тавсия қилади, дейилади хабарда.
Аввалроқ Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқариши ҳақида хабар берилганди.