Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди. Ҳолат юзасидан Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, 3 декабрь куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида можаро содир бўлган.
«Автомобилни Сомонен қишлоғи орқали Дахма қишлоғи томон кетаётганда Қирғизистон фуқароси М.Н.га нисбатан қўпол сўзларни ишлата бошлаган Тожикистон фуқаролари. Натижада Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиқиб, тош отишга айланган», — дейилади хабарда.
Можаро авж олиши ҳамда Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларининг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Қирғизистон фуқароси ов қуролидан фойдаланиб, ҳавога 3 марта огоҳлантирувчи ўқ узган. Айни пайтда бўлиб ўтган воқеанинг ҳолатлари ҳамда сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида Боткен ва Исфара участкаларида Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари даражасида учрашув бўлиб ўтмоқда.
Аввалроқ Қозоғистондаги саммитда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари қўл бериб кўришишни истамагани ҳақида хабар берилганди.