Россия Луцк ва Львовни эгаллашни режалаштирмоқда — ОАВ

Россия Украина ғарбидаги Луцк ва Львов шаҳарларини эгаллаш орқали уни Ғарб ёрдамидан узиб қўймоқчилиги маълум қилинди. Бу ҳақда «Новая газета» хабар берди.

Fayl:Lviv-Ukraine-Map.png
Фото: Wikimedia (Львов харитаси)

«Новая Газета»га кўра, Россия ҳарбий қўмондонлиги Беларусда қўшин тўпламоқда ва Украина чегарасини Ғарбнинг қурол-яроғ етказиб беришидан узиш учун Луцк ва Львовни тезкор зарба билан қўлга олишни режалаштирмоқда. Бунга параллель равишда Бахмут йўналишида яна бир зарба режалаштирилган. Уларнинг режаларига кўра, президент Владимир Зеленскийни таслим бўлишга мажбур қилиш Россия қуролли кучларининг муваффақиятли ютуғи сифатида қаралмоқда.

Fayl:Luzk-Ukraine-Map.png
Фото: Wikimedia (Луцк харитаси)

Беларуснинг Гродно шаҳридаги рус ҳарбий хизматчиларидан бирининг журналистларга берган интервьюсида:

«Айрим қисмларда барча материаллар ва жиҳозлар русларга топширилди. Беларуслар озиқ-овқат ва таъминотни таъминлайди. Дала лагерлари очилмоқда», — дея маълумот берган.

Таъкидланишича, жорий режаларга кўра, декабрь ойининг ўрталарига келиб Беларусдаги рус қўшинлари сафарбар қилинади ва гуруҳнинг умумий сони 300 мингдан ошади.

«Айтишларича, ҳужум декабрга режалаштирилган, Бу вақтда ҳаво совийди ва тупроқ ҳам ниҳоят музлайди», — дея тушунтирган нашр манбаси. «Бунга параллель равишда Бахмут орқали Славянск ва Краматорскка ўтиш режалаштирилган».

Таъкидланишича, Россия ҳарбийлари доимий равишда разведка ишларини олиб боришмоқда ва Украинанинг чегара ҳудуди кўп километр ичкаригача миналангани, шунингдек, йўлларнинг аксарияти вайрон бўлганини билишади.

Россия ҳарбий хизматчисининг сўзларига кўра, миналар ва артиллерия ўқлари остида ботқоқлар ва ўрмонлар орқали узоқ муддатли ҳужумга қарор қилиш ўз жонига қасд қилиш билан тенг.

У «Биз бир вақтнинг ўзида минглаб одамларни қўямиз. Чегара бўйлаб жиддий истеҳкомлар қурилган, кенглиги уч метр бўлган танкга қарши хандақлар қазилган. Барча йўналишлар Украина артиллерияси томонидан ўққа тутилмоқда», — дея маълум қилган ва белоруслар томонидан кучайтирилган рус гуруҳи Киевга ҳам, Ковелга ҳам етиб бора олмаслигини қўшимча қилган.

«Путин бу режани яна бир блицкриг сифатида аниқ талқин қилмоқда», — дея хулоса қилган журналистга интервью берган ҳарбий.

Шу билан бирга, тасвирланган режа Беларусь мудофаа вазири Виктор Хрениннинг баёнотлари билан бир қаторда, у бошқа куни Шарқий Европада АҚШ ва НАТО қўшинларининг мисли кўрилмаган даражада кўпайишини таъкидлаган ва Ғарб аллақачон Россия ва Беларусни тўғридан-тўғри душман деб билишини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия қўшинларига Херсондан чекиниш буюрилганди. Шундан сўнг Херсонни Днепрнинг нариги соҳили билан боғловчи Антонов кўпригига бир нечта зарбалар берилган. Украинанинг бир қатор шаҳарларига ва энергетика тизимига ракета зарбалари уюштирилган. Украина президенти Россия Украинага қарши 4,7 мингдан ортиқ ракета учирганини маълум қилган.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023