Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Россиянинг Волгоград вилоятида 31 ёшли ўзбекистонлик наркокуръер қўлга олинди. Бу ҳақда ИА «Высота 102» хабар берди.
Хабарда келтирилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари автобуснинг стационар назорат пунктини текшириш чоғида тақиқланган моддаларни аниқлашган.
Гиёҳванд моддаларни хизмат ити ҳидлаб олиб, полицияни йўловчилардан бирига етаклаклаб борган. Натижада Ўзбекистонлик эркак полиция бўлимига олиб борилиб текширилган пайтда унинг ёнидан 1,7 килограм героин моддаси топилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси минтақалараро наркокуръер бўлган. У наркотик моддаларни Волгоград худудининг маҳфий жойларига яшириши керак бўлган. Хозирда эркак қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши очилган.
«Гиёҳванд моддаларни катта ҳажмда сотишга уриниш учун у 15 йиллик қамоқ жазоси ёки умрбод қамоққа ҳукм қилиниши мумкин», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик наркодилер 10 йилга қамалгани ҳақида хабар берилганди.