Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг етмиш еттинчи сессиясида Самарқандда автомобиллар тезлигини 60 километр/соатгача чеклаш вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси аҳоли, ҳайдовчи ва йўловчилар ўртасида сўровнома ташкил этиши зарурлиги таклиф этилди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Шавкат Бойхўрозов ушбу тартиб нима сабабдан жорий этилиши ҳамда қайси ҳудудларга ўрнатилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Самарқанд шаҳрининг М-37А Самарқанд ҳалқа йўлининг 40-43 километрлари оралиқ қисмида 3 йил давомида содир этилган ЙТҲлар сони 29 тани ташкил этган, шундан 6 таси ўлим, 23 таси тан жароҳати билан боғлиқ», — деди Шавкат Бойхўрозов.

Бундан ташқари, Афросиёб кўчасининг Ибн Сино кўчасидан М-37А автомобиль йўлигача бўлган қисми узунлиги 1,7 километр, кенглиги 17 метрни ташкил этиб, 8 та асосий йўл билан туташмалар мавжуд. Бу йўлда охирги 3 йил давомида 7 та ЙТҲ содир этилган.

Шунингдек, Даҳбед кўчасининг Ибн Сино кўчасидан Регистон кўчасигача бўлган қисмининг узунлиги 2,8 километр, кенглиги 15 метрни ташкил этади. Бу йўлда охирги 3 йил давомида 24 та ЙТҲ содир этилган. Шундан 4 таси ўлим, 20 таси тан жароҳати билан боғлиқ. Шу билан бирга, Гагарин кўчасининг Гўрўғли кўчасидан Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми узунлиги 5,3 километр, кенглиги 30 метрни ташкил этади. Охирги 3 йил давомида бу йўлда 13 та ЙТҲ содир этилган.

«Шулардан келиб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги М-37А Самарқанд ҳалқа йўлининг 40-43 километрлар оралиқ қисмида, Афросиёб, Даҳбед ва Гагарин кўчаларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлигини соатига 60 километр этиб белгилаш таклиф этилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари тезлиги 60-50 километр/соатга туширилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бухоро шаҳридаги айрим кўчаларда ҳам тезлик 60 километргача чекланиши айтилганди.

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Янгиликлар17:14 | 2.2.23
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

Муҳим хабарлар

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023

«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

13:26 · 02.02.2023