Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Андижон вилояти Булоқбоши туманида «Ҳалқ банки» бошқарувчиси 230 миллион сўмни ишлатиб юборгани туман прокуратураси ҳолатини кўриб чиқмагани ҳақида ижтимоий тармоқда хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси эса ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда, натижалари ҳақида қўшимча маълум қилинади.
Аввалроқ Тошкент вилоятида банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган йигит ушлангани, Тошкентда банкоматдан салкам 400 млн сўм ўғирлаган 4 киши ҳибсга олингани, Андижонда собиқ банк ходими ва тадбиркор 50 минг доллар кредитни талон-торож қилгани тўғрисида хабар берилганди.