Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Ўзбекистон бўйлаб 3 декабрь куни 162 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, янги касалланганларнинг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 4 нафари Жиззах вилоятида,
- 1 нафари Навоий вилоятида,
- 10 нафари Наманган вилоятида,
- 10 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 7 нафари Фарғона вилоятида,
- 6 нафари Хоразм вилоятида,
- 20 нафари Тошкент вилоятида,
- 89 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Ўзбекистонда ўтган бир суткада 155 дан ортиқ кишида коронавирус қайд этилгани, шунингдек, хурмо организмга коронавирус билан курашишда ёрдам бериши аниқлангани ҳақида хабар берилганди.