Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Ўзбекистонда 5–8 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-20 даражагача пасаяди, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-6 декабрда 7-12 даража совуқ, 7-8 декабрда 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда бир оз қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 5 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даража совуққача, 6 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 7-8 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, баъзи жойларда 10 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 6-8 декабрда 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 6-8 декабрда 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 декабрда 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 6-8 декабрда 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 5-6 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 7-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.