Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.

Маълум қилинишича, Остона ИИБ Экстремизмга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан тинтув чоғида 50 ёшли Ўзбекистон фуқаросидан 44,25 грамм гашиш моддаси олиб қўйилган. Шунингдек, тиббий экспертиза хулосасига кўра, у гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши аниқланган.

Қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш» моддаси бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйгани, Самарқандда 5 килограмга яқин гиёҳванд моддалар айланмаси тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилганди.