Тошкентда хусусий боғча ёнди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги хусусий боғчада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 декабрь куни соат 02:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Жарариқ» МФЙ Жарариқ кўчасида жойлашган хусусий боғчада ёнғин келиб чиққани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 02:03 етиб борган ва ёнғин соат 02:30 да қуршаб олиниб, соат 02:46 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида бино 2-қаватининг 200 квадрат метр майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғиндан бинонинг 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийдаги савдо дўконида ёнғин чиққани, Намангандаги хонадонлардан бири ёниб кетгани ва Андижондаги «Жаҳон бозори»да ёнғин чиққани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентдаги «Абу Сахий» бозорининг кўп қаватли «стоянка»сида ёнғин чиққанди.