Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Буюк Британия Ўзбекистонни ривожланаётган мамлакатлар учун янги савдо схемасига (DCTS) киритди. Унга кўра республика қўшимча товарлар гуруҳини божсиз этказиб бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда Буюк Британия элчихонасига таяниб Newshub.uz хабар берди.
Қайд этилишича, Буюк Британия ҳукумати веб-сайтида DCTS 2023 йилдан бошлаб Кенгайтирилган умумий имтиёзлар тизими (GSP) схемасини янгилаган. Ўзбекистон 2021 йил ноябрь ойида GSP бенефициарига айланганди.
«Шартлар бироз яхшиланмоқда. Ўзбекистонга тегишли товарларининг қўшимча 156 гуруҳига тарифлар бекор қилинади», – дея тушунтирган Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили.
Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган GSP схемасига қўшилган биринчи давлатдир. Ушбу режим мамлакатга 7800 дан ортиқ турдаги товарларни ноль бож қиймати бўйича экспорт қилишга имкон беради.
2021 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми 500 миллион долларга яқинни ташкил этди.
Буюк Британиянинг дипломатик ваколатхонаси Ўзбекистон автоматик равишда ривожланаётган мамлакатлар учун янги савдо схемасига киришини аниқлаштирди. «Қўшимча процедура талаб қилинмайди», — деди нашр суҳбатдоши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши жадаллаштирилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон АҚШ билан энг мақбул мамлакат савдо мақомини олиш учун музокаралар ўтказаётгани маълум қилинган.