Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига 5 декабрь куни ракета келиб тушди. Бу ҳақда Молдова Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Хабарда келтирилишича, портламай қолган ракета Молдованинг Бричан шаҳри яқинидаги боғда чегара полицияси томонидан аниқланган. Айни пайтда ҳодиса жойи қуршаб олинган ҳамда ҳуқуқ-тартибот ходимлари ишламоқда.

Ҳозирча Молдова Ички ишлар вазирлиги ракетанинг кимга тегишли экани ҳақида аниқ маълумот бермаган.
Аввалроқ Польша ҳудудига Россиянинг иккита ракетаси келиб тушгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Украина президенти Польшгага келиб тушган ракета сабабли Учинчи жаҳон урушини бошлашга уринишда айбланди.