Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Марказий банк 6 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 17,97 сўмга кўтарилиб, 11 275,10 сўмни ташкил этди. Шунингдек, 1 евро курси ҳам 51,63 сўмга юқорилаб, 11 906,51 сўмга етди. 1 Россия рубли эса 0,74 сўмга тушди ва 181,37 сўм бўлди.