Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган йиғилишда «Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, сўнгги йилларда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, хусусан, онлайн қимор ўйинлари фуқаролар орасида кенг оммалашган. Бу эса онлайн қимор ўйинларида иштирок этган фуқаролар томонидан ўз жонига қасд қилиш, фирибгарлик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва бошқа салбий ҳолатлар содир этилишига сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, қимор ўйинлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони 2019 йилда 1 454 та бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда — 2 864 та, 2021 йилда — 3 372 та ва 2022 йилнинг 6 ойида 2 325 тани ташкил этган. Ушбу ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилда — 55 та , 2020 йилда — 86 та, 2021 йилда — 103 та, 2022 йилнинг 6 ойида 90 тани ташкил этган.

«Мазкур ҳолатлар қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришни тақозо этмоқда», дейилади хабарда.

Қонун лойиҳаси билан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш, ўтказиш ёки уларда иштирок этиш учун ҳар қандай шаклда кўмаклашиш, шунингдек, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга ҳилоф равишда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ҳолатлари юзасидан жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

Фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилиб, қўллаб-қувватланган. Йиғилишда кун тартибига киритилган бошқа қонун ҳужжатлари ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 45 ёшли эркак ўз хонадонида қиморхона ташкил этгани аниқлангани, Самарқандда «қиморхона очган» маҳалла раиси ўз аризасига кўра ишдан бўшагани, Қашқадарёда қимор ўйнаган йигитларга чора кўрилгани тўғрисида хабар берилганди.

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Янгиликлар20:13 | 2.2.23
Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди

Муҳим хабарлар

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда

20:13 · 02.02.2023

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023