9:51 | 05.12.22 345

Ўзбекистонда янгича тизимда қоидабузар ҳайдовчилар «права»сидан қанча муддатга маҳрум этилиши маълум бўлди

Мамлакатда 1 декабрдан жарима балларини ҳисоблашнинг янги тизими тест режимида ишга тушган

Ўзбекистонда 1 декабрдан ҳайдовчиларнинг қоидабузарлиги учун жарима баллари бериш тизими ишга тушгани тўғрисида хабар берилганди. ИИВ ЖХД ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидовнинг маълум қилишича, жарима баллари 12 баллдан ошиб кетса, ҳайдовчилик гувоҳномаси маълум муддатга маҳрум қилинади.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар жарима баллари билан баҳоланиши белгиланган. Ҳисобланган жарима баллари 12 баллдан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади.

«Жарима балларини қўллаш тизими халқаро тажрибада кенг фойдаланилаётган, ҳозирги вақтда ишлаб турган тизимлардан бири ҳисобланади. Мазкур тизим 1 декабрдан тест режимида ишга тушди. Лекин айрим техник камчиликлар сабабли тўлақонли ишга туширмаяпмиз. Чунки бу халқга ноқулайлик яратиш керак эмас. Ҳар бир қоидабузарлик бўйича адолатли қарор қабул қилиниши керак. Барча камчиликлар бартараф этилгач, тизим тўлақонли ишга тушади ва балларни ҳисоблаш бошланади», — дейди Олим Саидов.

Унинг қайд этишича, агар ҳайдовчининг жарима баллари 12 баллдан ошиб кетса, у ҳолда бу ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан 3 йилга маҳрум қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистонда молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот тўланиши, Тошкентда қоидабузарликни қайд этадиган янги радар синовдан ўтказилаётгани тўғрисида хабар берилганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 986
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 449
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 509
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1846
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 812
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1196