Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгариши сабабли 6–8 декабрь кунлари қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин туманида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ,тумани ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп туманида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
«Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Эслатиб ўтамиз, йил бошида Амирсой дам олиш масканида қор кўчиши кузатилганди. Январь ўрталарида эса Чимёнда қор кўчкиси содир бўлганди.
Мавзуга доир: ФВВ аҳолини огоҳлантирди