Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Қашқадарё вилояти Косон туманида «ЗиЛ-53» юк автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 декабрь куни соат 03:00 ларда Қарши—Кўкдала йўналишида Косон туманидан Самарқанд вилоятига қараб ҳаракатланиб бораётган «ЗиЛ-53» юк автомашина ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво таъсирида бошқарувни йўқотиб, йўл ёқасига ағдарилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

«Зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар автомобилга ортилган маҳсулотларни ва махсус техника ёрдамида юк машинасини олиб чиқишда ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатди», дейилади вазирлик ахборотида.

Аввалроқ Қамчиқ довонида Isuzu юк машинаси жарликка тушиб кетгани, Қамчиқ довонида юк автомобилида ёнғин чиққани, Қамчиқ довонида Mercedes-Benz юк машинаси ағдарилиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Қамчиқ довонида юк автомобили ағдарилиб кетди — видео