Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Артикбаевнинг Қирғизистон халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишидаги нутқига таяниб, «Репорт» ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилшича, ташриф давомида Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон ҳукумати билан бир қатор ҳужжатларни имзолайди. Хусусан, ташриф давомида икки мамлакат президентлари Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш бўйича ратификация варақаларини алмашади.

Икки мамлакат раҳбарияти, шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида чегараларни кесиб ўтишни соддалаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолайди. Бундан ташқари, 9 декабрь куни Бишкекда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон кузатувчи мақомига эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш бўйича битим имзолаганди. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ушбу сув омбори тўғрисидаги келишувни маъқуллагани, шунингдек, Қирғизистон билан чегара ва Кампиробод сув омборига оид келишувларни имозлагани ҳақида хабар берилган.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади