Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

«Қорақалпоғистоннинг агросаноатдаги улкан салоҳиятини юзага чиқариш учун, аввало, сув керак. Ҳудудда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш мақсадида 2015 йилдан бошлаб Жаҳон банки иштирокида 260 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилди. 650 километр канал ва 556 та сув иншооти тикланиб, 5 минг гектардан зиёд ер лазер билан текисланди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, иш самарали ташкил этилгани ва кўп нарсалар маҳаллийлаштирилгани натижасида лойиҳа қийматидан 48 миллион доллар иқтисод қилинган. Шу боис лойиҳани давом эттириб, қолган маблағни Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларига йўналтириш таклиф этилмоқда. Бунинг эвазига яна 216 километр канал ва 406 та гидротехник иншоотни тиклаш мумкин. Натижада ҳозир насос билан суғорилаётган 300 дан ортиқ фермер хўжаликлари даласига сув ўз оқими билан келади, йилига 300 миллион куб сув иқтисод қилинади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари бу таклифни маъқуллаб, сув таъминоти яхшиланадиган ерларда юқори даромадли экинлар экиш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

«Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тупроғи унумдор. Лекин 235 та насос станцияси эскиргани сабабли 380 минг гектар майдонда сув таъминоти оғирлашган, шундан 60 минг гектари оборотдан чиқиб кетган. Қолаверса, бу насос станцияларида электр энергияси меъёрга нисбатан 1,5-2 баравар кўп сарфланмоқда», — дейилади хабарда.

Шу боис Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда бу вилоятлардаги насос станцияларини модернизация қилиш режалаштирилмоқда. Биринчи босқичда 118 та насос станциясини янгилаш мўлжалланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бунинг натижасида 30 минг гектар майдон қайта фойдаланишга киритилади, 57 минг гектар суғориладиган ернинг сув таъминоти яхшиланади. 4 минг 375 та томорқа сув билан таъминланади. Йилига 290 миллион киловатт-соат электр энергияси иқтисод қилинади. Энергия ва эксплуатация харажатлари қисқариши ҳисобига бу лойиҳа 7 йилда ўзини оқлайди.

Тақдимот сўнггида Президент лойиҳа доирасидаги ишларга маҳаллий тадбиркорларни кўпроқ жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев космик тармоқни ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Янгиликлар20:13 | 2.2.23
Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди

Муҳим хабарлар

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда

20:13 · 02.02.2023

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023