Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Тошкентдаги «Ашхобод» сайилгоҳи иш фаолиятини вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда боғ маъмурияти Instagram саҳифасида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ушбу сайилгоҳ Янги йил тайёргарлиги муносабати билан 5 декабрдан 15 декабргача ёпилди.
Мавзуга доир: «Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Аввалроқ «Янги Ўзбекистон» боғидаги «Истиқлол» мажмуаси 15 ноябрдан 20 декабрга қадар ёпилганди.
Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрами арафаси Тошкентда «Янги Ўзбекистон» боғига элтувчи кўчада автомобиллар ҳаракати чекланганди. Байрам салюти ҳам ушбу боғда отилган.