«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
«Янги Ўзбекистон» боғи 5–11 декабрь кунлари меҳмонларни қабул қилмайди. Бу ҳақда боғ маъмурияти маълум қилди.

Қайд этилишича, шу кунлари боғда профилактика ишлари олиб борилади.
«Ноқулайлик учун олдиндан узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ «Янги Ўзбекистон» боғидаги «Истиқлол» мажмуаси 15 ноябрдан 20 декабрга қадар ёпилганди.
Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрами арафаси Тошкентда «Янги Ўзбекистон» боғига элтувчи кўчада автомобиллар ҳаракати чекланганди. Байрам салюти ҳам ушбу боғда отилган.