Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарани кесиб ўтишда паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди, деб хабар беради 24.kg.

Қайд этилишича, Қирғизистон Жогорку Кенешининг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишида ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Ортиқбоевнинг эндиликда икки давлат фуқаролари ID-картани кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкинлигини маълум қилган.
«16 ёшгача бўлган фуқаролар чегарани кесиб ўтишда паспорт кўрсатади. Тегишли баённома Ўзбекистон президентининг 9 декабрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланади», — дейди вазир ўринбосари.
Шунингдек, қўмита Ўзбекистон билан келишувни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборига оид қонунларни имзолагани, Ўзбекистон ва Россия соддалаштирилган божхона коридори бўйича келишиб олгани, Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборига оид қонунларни имзолагани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради