Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклагани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат Тойлоқ туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилган. Аниқланишича, тумандаги 6-умумтаълим мактабида 17 ноябрь куни дарс жадвалига асосан биринчи соат 9-«А» синфида она тили дарси бўлган. Она тили фани ўқитувчиси Д.Ғ. дарсда бўлсада, география ўқитувчиси М.Х. оиласида марака борлиги учун илтимос қилиб, ўзаро келишувга кўра, 2 та синфда ( 9-«А» ва 9-«Б» синфида) параллель равишда дарс ўтган.

Соат 08:25 да 9-«Б» синфида география дарсини ўтаётган ўқитувчи М.Х. воқеа содир бўлган пайт 9-«А» синфига топшириқ берган. Назоратсиз қолган 9-«Б» синф ўқувчилари М.Д. синфдоши Ш.Ш.га ручкасини отиб, тасодифан синфдоши Х.Н.нинг кўзига тегиб кетиб жароҳатлаган. Шу пайтда мактаб ҳамшираси Э.Г. ва мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Х.Н. жабрланувчи ўқувчини тез ёрдам келишини кутмасдан йўл машинасида Тойлоқ туман тиббиёт бўлимига олиб борган ва Х.Н.нинг ота-онасига хабар берган.

Тойлоқ туман тиббиёт бўлими тез ёрдам бўлинмасида беморга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, вилоят шифохонасига юборилган ва жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Жабрланувчи Х.Н.нинг онаси В.Ш. 24 ноябрь куни эрталаб соат тахминан 09:10 лар атрофида мактабга келиб, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Х.нинг сочидан тортиб, дўппаслаб урган. Таъкидланишича, жабр кўрган қизнинг онаси содир бўлган ҳодиса ҳақида директор ўринбосари унга ўз вақтида хабар қилмаганини иддао қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, мактабда дарс пайтида ўқувчилар назоратсиз қолдирилгани ва ўқитувчиларнинг ўзаро дарс алмашишига имкон яратилганли учун 6-умумтаълим мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Ш. ҳамда мактаб амалиётчи психологи М.А билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, мазкур мактаб директори Р.Д. ўз аризасига кўра, лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги таълим муассасасида ўқитувчи ўқувчини бўғгани, Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклагани тўғрисида хабар берганди. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб  ўқувчи қизни калтаклаганди.

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

Муҳим хабарлар

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023