Фарғона водийсидаги газ «заправка»лар иши тўхтатилди
«Ўзтрансгаз»га кўра, вазият изига тушгач, улар қайта очилади
Фарғона водийси вилоятидаги газ «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди, деб хабар беради «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати.
Қайд этилишича, об-ҳаво совиб кетиши туфайли аҳоли, ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ортгани боис уларга табиий газ етказиб бериш долзарб ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари 7 декабрь куни соат 11:00 дан вақтинча иш фаолиятини тўхтатган.
«Вазият изга тушгач одатий иш фаолиятига қайтилишини маълум қиламиз. Келтирилган вақтинча ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Фарғона водийсидаги газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти қисқартирилгани, Ўзбекистонда газдан қарздор иссиқхоналар олти ойгача пеня тўламаслиги тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, 4 декабрь куни Тошкентдаги газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилган.
Мавзуга доир: «Бас қилинг халқ ғазабини қўзғатишни». Учтепа ҳокимлиги журналистнинг газ босими пастлиги ҳақидаги шикоятига жавоб қайтарди
Бундан олдин Андижонда соат 21:00 дан кейин электр энергиясидан фойдаланмаслик сўралган, Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўлиқ тиклаган, Муфтий энергия ресурсларини тежаш ҳақида гапирган эди.