«Шамда ўтирсанг ҳам уйингда ўтир, ИИБ камерасида эмас». Кушербаев наманганлик депутатнинг фикрига муносабат билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев фуқароларни электр таъминоти ҳақида муаммолар ҳақида гапирласлик учун қамоқ билан «огоҳлантириган» депутат ҳақида фикр билдирди.

Музаффар Жамолитдинов исмли наманганлик депутат Facebook’даги саҳифасига газ, электр билан боғлиқ муаммоларни олиб чиқаётганларни қамоқ билан «огоҳлантирганди». Ҳозирда ушбу пост ўчириб ташланган.

«Ижтимоий тармоқга газ, свет йўқлигидан нолиётганларни шахсини суриштириб кўринг, бирортаси қамалиб чиққан одам эмас. Яъни қамалиб, озодликдан маҳрум бўлганлар озодлик, эркинлик ва тинчликни қадрига шу даражада кўп етадики, газ, свет муаммоси аҳамиятсиз бўлиб қолади… Шамда ўтирсанг ҳам уйингда ўтир, ИИБни камерасида эмас», — деб ёзган депутат.

Скриншот: Facebook

Расул Кушербаевнинг ёзишича, фуқароларни энергия таъминотидаги муаммолар ҳақида гапиртирмаслик, тинчликни қадрига етиш учун учун уларга қамоқ билан таҳдид қилиш демократик жамиятга хос бўлмаган услуб.

«Ачинарлиси, бундай баёнотларнинг халқ сайлаган (сайлаган бўлса) халқ вакилларидан чиқиши ҳеч бир қолипга сиғмайди. Бу каби дунёқарашга эга билим ва савияси паст, сайловчилар манфаатини ҳимоя қилмайдиган шахсларнинг депутат мақомига эришиб қолаётгани аслида энг катта фожиамиздир», — дейди Кушербаев.

Аввалроқ Расул Кушербаев Ўзбекистондаги метан «заправка»ларда кузатилаётган навбатлар ҳақида фикр билдирганди. «Вазиятни шу даражага олиб келган, газ конларимизни сув текинга бериб юбориб, ўзлари виллаларда дам олиб юрганлар унутмасин: ҳар бир юртдошимиз чекаётган азияти учун вақти келиб улар, албатта, жавоб беришади», — деб ёзганди депутат.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилган. Аввалроқ Фарғона водийсидаги газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти қисқартирилгани, Ўзбекистонда газдан қарздор иссиқхоналар олти ойгача пеня тўламаслиги тўғрисида хабар берилганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023