Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2022 йилнинг ноябрь ойида 4123 та никоҳдан ажралиш ҳолати ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 959 тага кўпайган.
Ҳудудлар кесимида ажралишлар сони:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 192 та;
- Андижон вилояти — 486 та;
- Бухоро вилояти — 206 та;
- Жиззах вилояти — 178 та;
- Қашқадарё вилояти — 272 та;
- Навоий вилояти — 129 та;
- Наманган вилояти — 366 та;
- Самарқанд вилояти — 385 та;
- Сурхондарё вилояти — 268 та;
- Сирдарё вилояти — 154 та;
- Тошкент вилояти — 448 та;
- Фарғона вилояти — 528 та;
- Хоразм вилояти — 227 та;
- Тошкент шаҳри — 558 та.
Аввалроқ мамлакатда никоҳдан ажралиш коэффициенти энг юқори бўлган 10 та ҳудуд маълум қилинганди. Шунингдек, cентябрь ойида республика бўйича 3839 та никоҳдан ажралиш ҳолати кузатилгани хабар берилган.