Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 7 декабрь куни тўққизта вилоятнинг айрим ҳудудларида табиий газдан узилишлар кузатилган. Энергетика вазирлиги матбуот штабининг истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотида айтиб ўтилган.

Маълум қилинишича, газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли Тошкент, Бухоро, Фарғона, Андижон, Наманган, Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида табиий газ етиб боришида узилишлар кузатилган. Хусусан,

  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Пискент, Оҳангарон, Паркент, Янгийўл, Зангиота, Тошкент, Бўка, Оққўрғон, Ўтра Чирчиқ, Юқори Чирчиқ ва Чиноз туманларининг айрим хонадонларида;
  • Бухоро вилояти: Ғиждувон, Бухоро, Ромитон, Қоракўл, Шофиркон, Олот туманлари ва Бухоро шаҳрининг айрим хонадонларида;
  • Фарғона вилояти: Бешариқ, Данғара, Ёзёвон, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, Ўзбекистон, Қува туманлари ва Марғилон, Фарғона, Қувасой, Қўқон шаҳарларининг айрим хонадонларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Балиқчи, Бўстон, Булоқбоши, Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор, Хўжаобод, Шаҳрихон, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон, Хонобод, Қорасув шаҳарларининг айрим хонадонларида;
  • Наманган вилояти: Янгиқўрғон тумани ва Наманган шаҳрининг айрим хонадонларида;
  • Жиззах вилояти: Шароф Рашидов ва Даштобод туманларининг айрим хонадонларида;
  • Навоий вилояти: Кармана туманининг айрим хонадонларида;
  • Самарқанд вилояти: Пайариқ, Каттақўрғон, Булунғур, Иштихон, Пахтачи туманлари ва Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарларининг айрим хонадонларида;
  • Сурхондарё вилояти: Термиз, Денов туманлари ва Термиз шаҳрининг айрим хонадонларида газ етиб боришида узилишлар кузатилган.

Шунингдек, истеъмолчилардан 560 та мурожаат келиб тушди. Мавжуд муаммони бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилди.

Газ тармоқларида олиб борилган таъмирлаш ишлари истеъмолчиларни олдиндан огоҳлантирган ҳолда амалга оширилди. Шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотларининг масъул ходимлари ҳудудларга сафарбар этилиб, истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таминлаш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, куз-қиш даврини беталафот ўтказиш мақсадида электр тармоқлари корхоналарида 532 та, газ таъминоти корхоналарида эса 244 та носозликларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича бригадалар ташкил этилган.

«Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига, шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан берилган тавсияларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз», дейилади вазирлик ахборотида.

Аввалроқ Тошкентдаги «заправка»ларда жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилгани, Ўзбекистонда газ «заправка»ларга табиий газ етказиб бериш бутунлай тўхтатилаётгани, Тошкентдаги газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонга 2022 йилда республикага кўчиб келганлар кўпайган, кўчиб кетганлар сони эса камайган
Янгиликлар20:44 | 2.2.23
Ўзбекистонга 2022 йилда республикага кўчиб келганлар кўпайган, кўчиб кетганлар сони эса камайган
Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Янгиликлар20:13 | 2.2.23
Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

Муҳим хабарлар

Ўзбекистонга 2022 йилда республикага кўчиб келганлар кўпайган, кўчиб кетганлар сони эса камайган

20:44 · 02.02.2023

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда

20:13 · 02.02.2023

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023