Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида газ бўйича уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди.
«Ҳеч ким сиёсий шарт эвазига газ бериш ҳақида гапирмаяпти, гап энергия соҳасида мувофиқлаштириш ҳақида кетмоқда», — дейди Песков.
Унинг сўзларига кўра, иттифоқ ғояси транспорт логистикаси бўйича ҳаракатларни, ички истеъмолни қаноатлантиришни келишиш ҳақида кетмоқда. Бироқ ҳар бир давлат тижорий фойдадан келиб чиқиб ўз ресурсларини сотишни давом этади.
Песков буни Ўзбекистон энергетика вазирининг Тошкент газни қўшнилардан альянс ёки иттифоқлар орқали эмас, балки тижорий асосда харид қилишини билдирганидан кейин айтган.
Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг уч томонлама иттифоқида иштирок этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганди. Кейинроқ бу Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали ташиш ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида амалга оширилаётгани айтилган.
Мавзуга доир: Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди