Тошкентда айрим ҳудудлар электр энергиясидан номаълум муддатга узилди
Тошкент шаҳар Яшнобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси номаълум муддатга узилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳудудни электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли ПС «Панелъний»дан таъминланувчи электр узатиш кабель тармоғида носозлик юзага келган.
Натижада туманнинг Оҳанрабо, Чашма 4-тор кўчалари ҳамда «Панелъний» мавзесининг 8, 9, 10, 11, 12, 13, 93, 107, 108, 109, 110, 111, 112, 113, 119-сонли кўп қаватли аҳоли хонадонларида, шунингдек, 206-сонли умумтаълим мактаб биноси электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Айни вақтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиалининг тезкор чиқиш бригадалари томинидан мазкур носозликни бартараф этиш чоралари кўриляпти.
Мавзуга доир: «Режали чекловлар киритмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин» — энергетика вазири
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон энерготизимида блекаут хавфи юзага келиши мумкинлиги айтилганди. Бухорода электр таъминоти кунига 8 соатгача ўчирилиши мумкинлиги хабар қилинган. Энергетика вазири ўринбосари Ўзбекистонда электр таъминотидаги узилишлар сабабини маълум қилганди.