Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди — видео
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 3 декабрь куни соат 17:00 ларда 49 ёшли В.И. Cobalt русумли автомобилни Зулфияхоним кўчасида бошқариб кетаётиб, 31 ёшли З.П. ҳамда унинг 6 ёшли фарзанди К.М.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда З.П. тан жароҳатлари билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. К.М.нинг аҳволи қониқарли бўлгани учун тиббий кўрикдан сўнг уйига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда Malibu, Cobalt ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲда Equinox ағдарилиб кетганди. Тошкентда тўртта машина иштирокидаги автоҳалокатда бир нафар ҳайдовчи шифохонага ётқизилганди. Шунингдек, Тошкентда юк машинасининг тормоз тизимидаги носозлик оқибатида 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.