Бугун оқшоми. Аҳолиси 36 миллиондан ошган Ўзбекистон, хотинини обдаста билан уриб, ўлдирган эркак, ИИБга чақирилган журналистлар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзбекистон аҳолиси сони 36 миллиондан ошди

Ўзбекистон аҳолиси сони бугун, 9 декабрь куни расман 36 миллиондан ошди. Статистикага кўра, бундан 18 миллион 76 минг 222 нафарини эркаклар, 17 миллион 849 минг 415 нафарини аёллар ташкил этади. Мамлакат аҳоли сонига кўра дунё бўйича 41-ўринда қайд этилган.

Фарғонадаги заводнинг газдан узилишига норозилик билдирганлар қамалди

Фарғона вилояти ИИБ вилоятдаги саноат корхоналари газдан узиб қўйилиши оқибатида 10 минглаб аҳоли ишсиз қолаётгани, улар газ улаб берилишини сўраб, кўчага чиққани айтилган хабарларга муносбат билдирди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 29 ноябрь куни аҳолига табиий газни кўпроқ етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон тумани, «Шўрсув» МФЙда жойлашган Albus гипс ишлаб чиқарувчи заводи олдиндан тузилган шартнома шартларига биноан туман газ идораси томонидан газ қувуридан узилган.

6 декабрь куни заводнинг 20 нафар ишчиси юқоридаги ҳолатни нотўғри талқин қилиб, ўзбошимчалик билан жамоат тартибига қарши нозориликларни уюштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ томонидан заводнинг жами 7 нафар ишчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига тақдим қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди 7 декабрь куни ҳуқуқбузарларнинг 1 нафарига 10 сутка, 6 нафарига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Андижонда эр 24 ёшли хотинини обдаста билан уриб ўлдирди

Андижон вилояти Асака тумани Арғин маҳалласида эркак 24 ёшли хотинини ўзаро келишмовчилик сабаб обдаста билан уриб ўлдирди. Қайд этилишича воқеа 5 декабрь куни 11:40 ларда содир бўлган. Эркак ўзаро жанжал вақтида хотинининг юз ва бош қисмларига обдаста билан бир неча марта уриб, уни ўлдиргач, обдастани ювиб, уйидан чиқиб кетган ва Шаҳрихон туманидаги қурилиши битмаган уйларда яшириниб юргач, 7 декабрь куни тунги 03:30 ларда уйига қайтган вақтда ушланган.

Маълум қилинишича, 29 ёшли эркак пайвандчи бўлиб ишлайди, оиланинг икки нафар фарзанди бор.

Фарғонада 300 дан ортиқ пластик карталардан пулларни ечган йигит ушланди

Фарғонада 300 дан ортиқ банк карталарининг бошқарувини қўлга киритиш орқали ўғирлик содир этган йигит қўлга олинди.

Қайд этилишича, Булунғур тумани ИИБга 26 ёшли Ж.А. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 8,9 миллион сўм пул номаълум сабабга кўра ечиб олинганини маълум қилган.

Текширув ҳаракатлари давомида Ж.А. Telegram мессенжеридаги «Даврбанк кредит» сохта ботга киргани, ботда «Даврбанк» орқали 20 фоиз онлайн микрокредит олиш имкони каби ёлғон маълумотларга ишониб, зарарли ҳаволага банк картаси маълумотларини киритгани, сўнг пуллар ечилгани маълум бўлган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 23 ёшли М.С. содир этгани аниқланган.

М.С. зарарли ҳавола яратиб, Telegram каналларига тарқатган ҳолда 300 дан ортиқ банк карталарини бошқарувини қўлга киритиб, карталардаги пулларни талон-торож қилган. Қўлга киритган пулларининг бир қисмини 1xBet онлайн қимор ўйинларига, қолган қисмини электрон ҳамёнларга ўтказиб ўзлаштиргани аниқланган.

М.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарёда масжид қурилиши учун йиғилаётган 73,4 млн сўм ўзлаштирилди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида қурилаётган масжид учун йиғилаётган пуллар ўзлаштирилди.

Қайд этилишича, Янгиер шаҳрида яшовчи М.С. ариза билан мурожаат қилиб, шаҳарда қурилиши режалаштирилган масжид учун очилган банк картаси маълумотларини эҳсон қилувчиларга тарқатиш учун Telegram’да эълон қолдирган. Шундан сўнг ўзини Россияда ишловчи аёл сифатида таништирган шахс 150 доллар миқдоридаги пулларни эҳсон қилмоқчи эканини билдириб, банк карта бошқаруви учун келган SMS-хабарни қўлга киритиш орқали мавжуд 73,4 миллион сўм пулларни ўзлаштириб олган. Аризачи номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи 26 ёшли Э.А. ва унинг жиноий шериги Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 20 ёшли Н.Ж. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда Янги йил байрамида «свет»дан муаммо бўладими? Энергетика вазири ўринбосари жавоб берди

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев байрам куни, хусусан, Янги йилда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилганми, деган саволга жавоб берди.

Унинг қайд этишича, таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатгани учун байрам кунлари, хусусан, Янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларди даражада пасаяди.

«Бу орқали мавжуд электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади. Ўйлайманки, Янги йил байрамида электр бўйича муаммолар юзага келмайди.

Агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, туну кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилади», — деди Шерзод Хўжаев.

Самарқанд ва Қашқадарёда икки нафар журналист ИИБга чақирилди

Самарқанд вилояти Нарпай тумани ва Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ИИБ раҳбариятининг шахсий ташаббуслари билан Oyina.uz портали бош муҳаррири ўринбосари Инобат Ахатова ва Gazeta.uz фотомухбири Шоҳруҳ Ҳайдаровнинг яқинлари уларнинг Facebook ижтимоий тармоғида ёзган пости сабаб ИИБга чақирилди.

Фото: ИИВ матбуот котиби

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов бунга муносабат билдириб, юқоридаги ҳолат ўрганилгани ва масъулларга танбеҳ берилганини маълум қилган.

Жаҳонда нима гап?

Владимир Путин Ўзбекистон билан тузилиши мумкинлиги айтилган «газ иттифоқи» ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган ЕОИИ саммитида Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон иштирокидаги уч томонлама газ иттифоқи ҳақида фикр билдирди.

Путиннинг таъкидлашича, Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ иттифоқини яратиш масаласи ўзаро келишув ва муроса қарорларини талаб қилади.

«Ўзаро келишув келишилган ва, эҳтимол, қаердадир муросали ечимларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни талаб қиладиган кўп масалалар борки, уларни аниқ топиш мумкин. Яъни, бу маънода қандайдир энергетик иттифоқ бўлиши мумкин», — деди Путин.

Шу билан бирга, президент Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари олдидаги мажбуриятларни эслатди.

«Ўзбекистон ҳамон кузатувчи мақомига эга, албатта, бу Ўзбекистоннинг Евроосиё ишига яқиндан назар ташлаши ва бу ерда бутун ташкилот билан умумий тил топишиши учун сабабдир», — дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ иттифоқи бўйича қўшма ишларга тайёр ҳамда улар аллақачон бошланган.

АҚШ Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини мустаҳкамлашга 275 млн доллар ажратади

АҚШ ҳукумати Украинага 275 миллионд олларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Қайд этилишича, маблағлар Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини мустаҳкамлаш ва дронга қарши туриш учун йўналтирилади. Вашингтон, шунингдек, украиналик ҳарбийларга HIMARS реактив залп ўт очиш тизимларига ўқ-дорилар, Humvee зиҳли йўлтанламаслари ва электрогенераторларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Оқ уй ҳозирча бунга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

7 декабрь куни АҚШ Конгресси 848 миллиард долларлик мудофаа бюджети лойиҳасини тасдиқлаган эди. Унинг 800 миллион доллари Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган. Ноябрь ойида Пентагон АҚШ Украинага ҳозирга қадар 20 миллиард долларлик ёрдам кўрсатганини маълум қилганди. Ўша ойнинг ўзида АҚШ президенти Жо Байден Киевни қўллаб-қувватлашга 400 миллион доллар ажратишни буюрганди.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Янгиликлар17:14 | 2.2.23
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаётгани маълум қилинди
Янгиликлар16:53 | 2.2.23
Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаётгани маълум қилинди

Муҳим хабарлар

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023

«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

13:26 · 02.02.2023

Табиат ресурслари вазири БМТ тизимидаги ташкилотлар вакиллари билан учрашди

12:21 · 02.02.2023