ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
ЖЧ-2022 чорак финали доирасидан ўрин олган Хорватия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда турнирнинг дастлабки ярим финалчиси аниқланди.
«Education City Stadium»да бўлиб ўтган учрашувда ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Экстра-таймларнинг биринчисида Неймар ҳисобни очганига қарамасдан 117-дақиқага келиб Петкович хорватларнинг жавоб голига муаллифлик қилиб, жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф этди
Пенальтилар сериясида эса Хорватия ЖЧ-2022’нинг дастлабки ярим финалчисига айланди.
Аввалроқ Марокаш Испанияни енгиб, чорак финалга йўл олгани ҳақида хабар берилганди.