Ўзбекистон аҳолиси 36 млн кишидан ошди
Ўзбекистонда 2022 йил 9 декабрь ҳолати бўйича доимий аҳоли сони 36 миллиондан ошди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.
Бунда 9 декабрь ҳолатига эркаклар сони 18 млн 76 минг 222 нафарни, аёллар сони 17 млн 849 минг 415 нафарни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 41 ўринда қайд этилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 1 километр квадрат майдонга қанча аҳоли тўғри келиши, мамлакат аҳолиси кунига қанчага кўпаяётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш ёши бўйича маълумот берилган.