Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украинанинг Донецк вилояти, Лиман шаҳри яқинида, Карпат Сич батальони ҳарбий хизматчилари фронтда зирҳли транспортёр (ЗТР) ёнида.

Фото: Reuters

Украинанинг Карпат Сич батальони ҳарбий хизматчиси танк устида чекмоқда.

Фото: Reuters

Украинанинг Богордичное қишлоғи черковига Россия ракета ҳужумидан сўнг черков қўнғироқлари вайроналар остида ётибди

Фото: Reuters

Украинанинг Киев шаҳрида президент Владимир Зеленский инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форумдаги маросимда иштирок этмоқда.

Фото: Reuters

Литванинг Вильнюс шаҳридаги Антакалнис қабристонида совет қизил армияси аскарлари тасвирланган ёдгорлик демонтаж қилинди.

Фото: Sopa/Rex/Shutterstock

Derniere Renovation гуруҳининг иқлим фаоллари Франциянинг Чамоних шаҳрида бўлиб ўтган икки ҳафталик БМТ биологик хилма-хиллик саммитида халқаро ҳаракатлар йўқлигига норозилик билдириш учун Монт-Бланк туннелига кириш йўлини тўсиб қўйишди.

Фото: Reuters

Машҳур мультфильм қаҳрамони Почтачи Пет Лондондаги парламент майдонига чиқишда иш ташлашган почта ишчилари ва тарафдорларига қўшилди.

Фото: Getty Images

Икки эркак катта балиқни Сомалининг Могадишу шаҳридаги бозорда сотиш учун олиб кетмоқда.

Фото: Anadolu агентлиги

Италиянинг Венеция шаҳри Бугано оролида маҳаллий кўкат сотувчиси томонидан Рождество байрамининг диний тимсоллари сувга ўрнатилмоқда.

Фото: Reuters

Гватемалада Беғубор туғилиш диний байрами вақтида ёқилаётган шайтон нусхаси.

Фото: Reuters

Перулик маҳаллий аҳоли вакиллари Лима шаҳри чеккасида ҳукумат томонидан молиялаштириладиган ошхона олдида кутишмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Перуда Дина Болуарте мамлакатнинг янги президенти ва биринчи аёл етакчиси сифатида қасамёд қилди.

Фото: AP Photo

Филиппинлик фаоллар мамлакат президенти кичик Фердинанд Маркос ва вице-президент Сара Висента Зиммерман Дутерте-Карпио тасвирланган тимсолларни Инсон ҳуқуқлари куни олдидан ясамоқда.

Фото: Reuters

Колумбиянинг Меделлин шаҳрида Рождество чироқлари билан безатилган дарё.

Фото: AFP/Getty Images

Италиянинг Рим шаҳридаги байрам арчаси.

Фото: Getty Images

Буюк Британиянинг қорли Дюрҳем шаҳри узра кўтарилаётган қуёш.

Фото: PA

Буюк Британиянинг Уоркестершир ҳудудида эрта тонгда отда чопаётган чавандоз.

Фото: PA 

Аргентиналик ёш мухлис Нидерландияга қарши жаҳон чемпионати чорак финали олдидан ўз қаҳрамони Лионел Мессининг деворий сурати олдида суратга тушмоқда.

Фото: Zuma/Rex/Shutterstock

Аргентиналик мухлислар Нидерландияга қарши ўйинда жамоасини қўллаб-қувватламоқда.

Фото: Championat.asia

Хоравтия драматик кечган баҳсда Бразилияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, тўрт йилликнинг энг нуфузли турнири ярим финалига йўл олди.

Фото: Anadolu агентлиги

Хорватия терма жамоаси футболчиси ўйиндан сўнг бразилиялик футболчини юпатмоқда.

Фото: Reuters
Ўзбекистонга 2022 йилда республикага кўчиб келганлар кўпайган, кўчиб кетганлар сони эса камайган
Янгиликлар20:44 | 2.2.23
Ўзбекистонга 2022 йилда республикага кўчиб келганлар кўпайган, кўчиб кетганлар сони эса камайган
Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Янгиликлар20:13 | 2.2.23
Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

Муҳим хабарлар

Ўзбекистонга 2022 йилда республикага кўчиб келганлар кўпайган, кўчиб кетганлар сони эса камайган

20:44 · 02.02.2023

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда

20:13 · 02.02.2023

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023